Карши шахар булими мутахассислари
Кашкадарё вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошкармаси Карши шахар булими мутахассислари томонидан Карши шахрининг «Махаллот», «Самарканд», «Эски анхор», «Хужа хиёл» ва «Ойдин» махаллаларида хонадонма-хонадон юриб, вирусли гепатит, грипп ва унга карши эмлаш буйича тушунтириш ишлари олиб борилди. Шунингдек ботулизм, турли куринишдаги овкатдан захарланиш ходисаларини олдини олиш ва бошка юкумли касалликлар тугрисида таргибот ишларини олиб бордилар. Бундан ташкари Карши туман Санэпидхизмати булими ходимлари томонидан «Навоий», «Кожор», «Коратепа», «Мангит», «Мустакиллик», «Шойхужа», «Губдин», «Хонабод» ва «Янги Хонабод» МФЙларида «Махаллабай» ишлаш тизимини фаол ташкил этиб, санитария тозалаш тадбирларини амалга оширилиш холати буйича амалий ишлар килинмокда.