Санитария- эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Қарши шаҳар бўлими бошлиғи С. Ражабов раҳбарлигида Қарши шаҳридаги Янги йил байрамига тайёргарлик ишлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24-мартдаги ПҚ-33-сонли фармони, Ўзбекистон РеспубликасиСоғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 15-мардаги 27-сонли бўйруғини Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида Санитария- эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Қарши шаҳар бўлими бошлиғи С. Ражабов раҳбарлигида Қарши шаҳридаги Янги йил байрамига тайёргарлик ишлари, шаҳардаги деҳқон ва озиқ-овқат бозорларида ва бошқа жамоат жойларида ташкил этилган янги йил ярмаркаларида сотилаётган озиқ-овқат маҳсулотларини аҳволи ўрганилди. Жумладан Нахшаб дарвазаси бозорида санитария-эпидемиологик тадбирлар ўтказилди. Худди шунингдек, шаҳардаги Бўстон, Нахшаб ва Арал маҳаллалари аҳолиси хонадонларида бўлиб, аҳоли ўртасида юқумли ва паразитар касалликлар, ботулизм ва овқатдан заҳарланиш ҳодисасини олдини олиш борасида кенг кўламли тарғибот ишлари олиб борилди.