Қарши шаҳар ва Муборак туманларида кенг кўламли тарғибот ишлари олиб борилди.

Қашқадарё вилоят Санитария- эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Қарши шаҳар ва Муборак туман бўлими ходимлари томонидан 27, 7 ва 6-сонли давлат мактабгача таълим муассасалари тарбиячи ва тарбияланувчилари ўртасида санитария қоидалари ва нормалари, гигиеник нормативлари ҳамда юқумли касалликлар, овқатдан заҳарланиш ҳодисаларини олдини олиш бўйича санитария-эпидемиологик тадбирлар амалга оширилди. Ҳудди шунингдек, Қарши шаҳар Навоий, Мустақиллик маҳаллалари аҳолиси хонадонларида бўлиб, аҳоли ўртасида юқумли ва паразитар касалликларни олдини олиш, ботулизм ва овқатдан заҳарланиш ҳодисасини олдини олиш борасида кенг кўламли тарғибот ишлари олиб борилди