Қарши шаҳрида жойлашган “Ерқўрғон” деҳқон озиқ-овқат бозори ва Марказий деҳқон озиқ-овқат бозорларида кунлик тозалаш ишлари назорат қилинди.


Янги йил байрами арафасида аҳоли истеъмоли учун сотилаётган озиқ-овқат маҳсулотларини сифатини назорат қилиш бўйича бошқарманинг шаҳар-туман бўлимлари томонидан 2022 йил 25-декабрь куни қуйидаги ишлар амалга оширилди. Жами ўрганишлар 21 та шундан, деҳқон бозорлари 18 та, умумий овқатланиш шаҳобчалари 3 та, санитария нормаларига амал қилмаслик ҳолати 17 та ҳолатда оғизаки огоҳлантириш ўтказилган. Тадбирлар давомида жумладан; Қарши шаҳрида жойлашган “Ерқўрғон” деҳқон озиқ-овқат бозори ва Марказий деҳқон озиқ-овқат бозорларида кунлик тозалаш ишлари назорат қилинди, аниқланган камчиликлар жойида бартараф этиш бўйича бозор маъмуриятига кўрсатмалар берилди. Яъни бозор ён атрофидаги йўлаклар, ариқлар йиғилиб қолган чиқиндилар олиб чиқиб кетилди. Савдо расталари тартибга келтирилди. Сотувчилар ўртасида уй шаротида тайёрланиб, елим идишларда (баклашка) сақланаётган консерва маҳсулотларини сотмасликлари тўғрисида огоҳлантирилди. Шунингдек, бозорлар масъул ходимларига келгусида сифат сертификати бўлмаган ва уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотларини сотилишини олдини олиш бўйича кўрсатмалар берилди.